top of page

МАСХАРАБОЗЛАР

  • АБДУЛЛА ОРИПОВ
  • Oct 31, 2015
  • 1 min read

​Ҳавас қилма менга сира ҳам,

На хўжаман ва на саидман.

Йўқдир менинг мансаб-мартабам,

Фақатгина шеърга собитман.

Ҳаваскорнинг узундир тили,

Иғво қилиб, ҳоврини босар.

Агар шумлик истаса кўнгли,

Деразамга тош отиб қочар.

Мақтанар сўнг уйига бориб:

-Рейхстагга байроқни илдик.

Бор-ку, шоир Абдулла Ориф,

Шуни боплаб масхара қилдик.

31.10.2015


 
 
Arxiv
bottom of page