ЧУМЧУҚ


Деразамга қўнди бир чумчуқ,

Англадимки, унинг қасди йўқ.

Чумчуқ фақат чириқлар эди,

Ўз тилида гўёки дерди:

- Ётавер, эй бечора шоир,

Шеърингни ёз ўзингга доир.

Биз-чи, сендан қўрқмасмиз асло,

Дўқ ур, тош от - қилмасмиз парво.

Чунки сенинг қочгандир кучинг,

Ҳеч нарсамас ғазабинг, ўчинг.

01.11.2015


Arxiv