СЎРОВНОМА

 

Қўрқмагин, олмасман  заррача сафо,

Сенинг на кундузу кечаларингдан.

Аждодлар номини ёдда тут, аммо

Рухсат бер, ўтайин кўчаларингдан.

 

Сен улуғ шоирсан, мен-чи ҳаваскор,

Зўрға аравасин тортгувчи ночор.

Майлига, писанд қил бизни ҳам бир бор,

Рухсат бер, ўтайин кўчаларингдан.

 

Сен тенгсиз олимсан, мен-чи нодонман,

Сен – Сино, мен эса мажруҳ бир жонман.

Ҳеч кимга даъвом йўқ, кўздан ниҳонман,

Рухсат бер, ўтайин кўчаларингдан.

 

Сен буюк санъаткор, кўкдадир бошинг,

Оламга татийди тарқатган ошинг.

Қуёшинг олтиндир, олтин-қуёшинг,

Рухсат бер, ўтайин кўчаларингдан.

 

Муҳтарам муҳаррир, чўчирсан балким,

Унутма, халқ эрур менинг ҳам халқим.

Эҳтимол, шу юртда бордир-ку ҳаққим,

Рухсат бер, ўтайин кўчаларингдан.

                                                12.11.2015

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload