top of page

ФАРИШТА ҚИСМАТИ


Бир фаришта, қаноти синиб, Қулаб тушди заминга охир. Тоғ бағрида, кўзлари тиниб, Ётар эди оҳ чекиб оғир.

У, фалакда учаркан доим, Одамзотни дуо қиларди. Боргин, деса агар Худойим, Мажруҳларнинг бошин силарди.

Энди эса фаришта танҳо, Атрофида кўринмас нажот. Қумга кўмар шамоллар гоҳо, Гоҳ бўрилар қуршайди, ҳайҳот!

Қизиқишди одамлар унга, Келишдилар гурас ва гурас. Лекин тегманг, дейишди бунга, Чунки бизнинг қавмдан эмас.

13.11.2015


Arxiv
bottom of page