ҲАЁТ ЖУМБОҚЛАРИ

 

Дўст ахтариб кезма жаҳонни,

Бугун уни кўрдинг, эҳтимол.

Эслайсанми, ёш бир ўғлонни,

Салом берди бекатда хушҳол.

 

Душманни ҳам излама асло,

Ёнгинангда кўрсатар фириб.

У, номингни эшитган асно

Радиосин қўяр ўчириб.

 

Муҳаббатни қўмсайсан ҳар чоқ,

Сенинг учун мисли диёнат.

Пайти келиб, ўксирсан бироқ,

Мен ўшаман, деса хиёнат.

 

Самолардан гина қилма ҳеч,

Лақиллатар турмуш шунчаки.

Бир юзингга қўндими ўпич,

Бир юзингга тушар тарсаки.

 

Бу жумбоқнинг ечими фақат

Юракдаги саботингдадир.

Пешонангга ёзилган қисмат,

Яшаб турган ҳаётингдадир.

 24.11.2015

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload