top of page

ГАМЛЕТ


Ўтганлар тушимга киради кўпроқ, Мен кекса, улар-чи, то ҳануз ўша. Орадан шунча вақт кечибди, бироқ, Кўзлар ўзгармаган – маломатпеша.

Мен гарчи руҳларга эргашиб юрган Ғалати шаҳзода Гамлет эмасман. Кимсаман, оламга лол боқиб турган, Турфа рўёларни йўқ ҳам демасман.

Асли шаҳзодада бор эди алам, Тахтин олиб қўймиш орсиз амаки. Уйланмиш Гамлетнинг онасига ҳам, Бундай қабиҳ ҳолат учрамас, балки.

Машъум ҳақсизликдан ўртаниб такрор, Ёзди Шекспирдай тенги йўқ даҳо. Адолат излаган юзлаб халқлар бор, Минглаб Гамлетлардан иборат дунё.

Улуғ томошагоҳ ер усти ҳамон, Биз ҳамон саҳнада нўноқ артистлар. Талпиниб яшаймиз руҳларга томон, Заминга тўкилиб боради ҳислар.

23.01.2016.


Comments


Arxiv
bottom of page