Search
ФОЖИА
- АБДУЛЛА ОРИПОВ
- Feb 3, 2016
- 1 min read

Боласин дафн этган учта суҳбатдош, Бир давра бўлишиб йиғлашар эди. Бу ғамга тоғлар ҳам беролмас бардош, Қалбларин беаёв тиғлашар эди.
Тўртинчи суҳбатдош боласин қучиб, Қалт-қалт титрар эди: – Бермайман, – дея. Ўлим боқар эди ранги қув учиб, Эски дарвозани очганча қия.
03.02.2016