top of page

ҲАЁТ МУАММОЛАРИ

  • АБДУЛЛА ОРИПОВ
  • Feb 2, 2016
  • 1 min read

Ота-бола кезарди сарсон, Юраклари тўлганча оҳга. Яқин бориш эмасдир осон, Иш берувчи бирор даргоҳга.

Кимларгадир ялинмоқ учун, Зўр ирода керакдир, ростдан. Унут энди илмнинг кучин, Ақча сени кўтаргай пастдан.

Ноёб эрур авлиё қадар, Саҳоватли, бетаъма одам. Имконини тополса агар, Ҳақ сўрашар чумолидан ҳам.

Таъмирласанг Каъбани ҳатто, Кўрмаганга оларлар ўзин. Фазилатинг пайқашмас асло, Нуқсонингга тикарлар кўзин.

Тафаккурдан мосуво инсон, Нафснинг қули бўлгайдир, наҳот. Бир чеккада Инсоф ва Виждон, Секингина чекади фарёд.

01.02.2016


 
 
Arxiv
bottom of page