КАМОЛОТ

 

 

Сен эслай олмассан,

Хаёлан аммо

Бешикда ётган у чоғларингга қайт.

Ким сени овутди саҳаргача то,

Ким сени оёққа турғизганди, айт?

 

Қайси зот тил бериб, чиқарди йўлга,

Шеър айта бошладинг бирдан чулдираб.

Инсонлик юқмаса агар кўнгулга,

Юрардинг Маугли каби ғўлдираб.

 

Кекса гўдак бўлиб, силаб соқолинг,

Давранинг тўрида ўлтирмоқлик ор.

Сен ҳам тушун энди бошқалар ҳолин,

Ахир шуъла кутган гўшалар бисёр.

 

Агар бир мўйсафид сўраса мадад,

Йўлдан ўтказиб қўй, ҳеч бўлмаганда.

Шаклга солинган эт эдинг фақат,

Улғайиб, толеинг гар кулмаганда.

 

Шукур қил, камолот келса ярақлаб,

Ярашгай тулпору камар билан тўн.

Бир лаҳза бўлса-да порлаб, чарақлаб,

Элу юрт кўксига юлдуз бўлиб қўн!

16.02.2016

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload