ОСТОНА

 

Ватан остонадан бошланар, болам,

Буни рад этолмас бирорта одам.

Бироқ билмасдирсан, шул остонадан

Гоҳо бошланади мусофирлик ҳам.

 

 

ЖУМБОҚ

Қадим донишмандлар демишлар бундоқ:
– Уч одамнинг бири Хизр эрур, боқ.
Мен-ку ишонаман, Хизрдир бири,
Қолган иккови ким? Буниси жумбоқ.

 

ҚАРЗ

Дилингга жойлаб ол ушбу каломни:
Вақтида узиб қўй қарзу саломни.
Токи, ажринг сўраб боланг бир умр –
Етаклаб юрмасин домла Имомни.

 

ҲАҚИҚАТ

Дедилар: – Аё, пир, айлагил шафқат,
Ҳақиқат бормикин, ростин айт фақат.
Пир деди: –Тириксан, ҳақиқат шулдир,
Бир кун ўлажаксан бул ҳам ҳақиқат.

 

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload