ШОИР ЭРКИН ВОҲИДОВ ХОТИРАСИГА
- Абдулла ОРИПОВ
- Jun 2, 2016
- 1 min read

Роса тортишдилар ер билан осмон, Шафаққа айланди яноқлар чунон.
Шоирни меники дер эди само, Меники дер эди она ер аммо.
Шоир-чи, куйлади иккаласин ҳам, Заминдан куч олди, самога ҳамдам.
Саксон йил чорлашди ўртага олиб, Охир тортишувда Ер чиқди ғолиб.
02.06.2016