Search
АРСЛОН ЧОРЛАГАНДИ...
- Абдулла ОРИПОВ
- Jun 4, 2016
- 1 min read

Шоир Эркин Воҳидовга
Биз ҳам юксакларга тиккандик кўзни, Бизда ҳам бор эди матонат, бардош. Арслон чорлаганди қошига бизни, Лекин қумурсқалар бўлди сафардош.
Жами тирикликка таниш шу хатар, Қумурсқа яралган ёппа таларга. Дўстим, алам қилар, арслон бехабар, Ем бўлиб кетсак шу қумурсқаларга.
1982 йил.