Search
ЛИФТ
- АБДУЛЛА ОРИПОВ
- Jun 14, 2016
- 1 min read

Лифт одам ташийди қаватма қават,
Юк вазни бўлмасин ортиқча фақат.
Дарҳол сезади у бунақа дамни,
Чиқариб юборар бирор одамни.
Эътироф этаман энди, на чора,
Мен тушиб қолганман ундан кўп бора.
Масал деб ўйлама бу гапни ўртоқ,
Икки оёғингга ишонгин кўпроқ.
13.06.2016