top of page

ТАНҲО ҚУШ


Осмонда бир танҳо қуш учар,

Юракларни ўртар овози.

Гоҳ варракдек баландлаб ўтар,

Гоҳо пастлаб кетар парвози.

Биров билмас, учмиш у қайдан,

Қайга қўнар? Бу ҳам номаълум.

Ноласи бор – узилган найдан,

Ғойиб бўлар ўтмасдан бир зум.

Ўша қушдек яшадим чўчиб,

Сизни хавфдан айладим огоҳ.

Кетолмадим кўкка ҳам учиб,

Тополмадим ерда ҳам паноҳ.

27. 01. 2016.


Arxiv
bottom of page