ДЕМАГОГ
- АБДУЛЛА ОРИПОВ
- Oct 1, 2016
- 1 min read

Рад этади ҳамма нарсани,
Фақат менинг гапим гап дейди.
Тескари иш умрига маъни,
Албатта, у ўнгни чап дейди.
Бундан кимга зарар ё фойда,
Бир қарасанг шамолдай ўтар.
Лекин, билмас, худди шу жойда
Инсон қавми бўлиниб кетар.
Техас, 1.10.2016