ЁРОНЛАР

 

Ўз давринг нашъасин меники деб сур,

Ҳатто тўфон турсин, ҳатто бўронлар.

Доим оғзи бир-у қалқон бўлиб тур,

Орангиздан ола ўтмас, ёронлар.

 

Бошқа ёққа тортса сен минган тулпор,

Бундайин дўстликдан қандайин наф бор?

Кимдир айламаса қасамингни хор,

Орангиздан ола ўтмас, ёронлар.

 

Сенга ёт эмасдир эл қучган зафар,

Ўзимники десанг бу ютуқни гар.

Сени кўрган жойдан қочгайдир хатар,

Орангиздан ола ўтмас, ёронлар.

 

Ҳасадгўй аҳлига дуч келдинг кўпроқ,

Қаёққа борсанг ҳам бир хилдир тупроқ.

Барчага баробар, демакким, чароқ,

Орангиздан ола ўтмас, ёронлар.

 

Бемор излар эди дардига чора,

Уни тополмади, афсус, бечора.

Кимдир ёрдам қўлин чўзса шу бора,

Орангиздан ола ўтмас, ёронлар.

 

Майлига, даврон сур қишлоқ, шаҳарда,

Турфа одам учрар шомда, саҳарда.

Сен ҳам кечиримли бўлсанг агарда,

Орангиздан ола ўтмас, ёронлар.

 

                              Хьюстон, 16.10.2016

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload