ШАМОЛ

12.01.2017

 

ДАФТАРДА ҚОЛГАН ДАРДЛАР…

 

ШАМОЛ 

 

Шамол увиллайди. 
Шамол изиллар... 
Биламан у қайдан елаётганин, 
Безовта руҳ каби тинсиз увиллаб, 
Шарқданми ё Ғарбдан келаётганин. 
Шамол увиллайди 
Билмасдан тиним, 
Билмасман қаёқдан елаётганин,
Билмасман шунча вақт топмасдан қўним 
Шарқданми ё Ғарбдан келаётганин.
Ўртада аралаш гирдоб бор гўё, 
Турибман ўшанинг қоқ ўртасида. 
Теграмда тинимсиз чарх урар дунё, 
Дўзах нафаси бор гўё сасида. 
Фақат ғалаёндан четда, тубанда, 
Беписанд жимирлаб қайнайди уммон. 
Фақат ичкарида, қўлтиқ томонда, 
Албатрос қушлари оҳ чекар нолон. 
Ҳатто қум зарраси эмасман шу зум, 
Эссиз, ночорлигим қилади алам. 
Ногоҳ кўтарилса шамол билан қум, 
Расулуллоҳ унсиз чекар эди ғам.
Шамол увиллайди... 

Шамол изиллар...

Техас. 10.10.2016

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload