ШАМОЛ


ДАФТАРДА ҚОЛГАН ДАРДЛАР…

ШАМОЛ

Шамол увиллайди. Шамол изиллар... Биламан у қайдан елаётганин, Безовта руҳ каби тинсиз увиллаб, Шарқданми ё Ғарбдан келаётганин. Шамол увиллайди Билмасдан тиним, Билмасман қаёқдан елаётганин, Билмасман шунча вақт топмасдан қўним Шарқданми ё Ғарбдан келаётганин. Ўртада аралаш гирдоб бор гўё, Турибман ўшанинг қоқ ўртасида. Теграмда тинимсиз чарх урар дунё, Дўзах нафаси бор гўё сасида. Фақат ғалаёндан четда, тубанда, Беписанд жимирлаб қайнайди уммон. Фақат ичкарида, қўлтиқ томонда, Албатрос қушлари оҳ чекар нолон. Ҳатто қум зарраси эмасман шу зум, Эссиз, ночорлигим қилади алам. Ногоҳ кўтарилса шамол билан қум, Расулуллоҳ унсиз чекар эди ғам. Шамол увиллайди... Шамол изиллар...

Техас. 10.10.2016


Arxiv