"Шоирнинг Туғилиши"

Азиз китобхон,

 

Ушбу шеърлар биринчи марта эълон қилинаяпти.  1958-65 йиллар орасида ёзилган.  Абдулла ака шу йилларда ёзган шеърларини  “Шоирнинг туғилиши” номи билан китоб чиқаришни ният қилган эканлар. 1965 йилда нашр этилган илк китоби, “Митти Юлдуз” га киритилган шеърлар эса қисман улар орасидан танлаб олинган.  

 

Рафиқаси, Ҳанифа Орипова.

 

                       

 

  Жавоб

 

Уйга кирдим.  Не ҳол, вароқлар ёзиқ

Шамол деразамни очиб кетибди,

Битик қоғозларни титиб аёвсиз

Ҳам уни ҳар томон сочиб кетибди...

 

Шамоллар!...

Ҳазилинг бу уйдан жавобсиз кетмас

Демасман: “Қоғозни учиролмайсан”:

Ҳар қанча уринма, йўқ, кучинг етмас

Сатрни ўрнидан кўчиролмайсан!

 

 

                           ***

 

Кўзимдан нур кетса, йиллар шамоли,

Учириб кетсалар киприкларимни...

Йўқ, йўқ!  Эзгу ишнинг йўқдир малоли.

Шеърим! Сенга бердим тирик боримни.

 

А. Орипов

1960  Июнь-Август

 

 

 

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload