top of page

"Шоирнинг туғилиши"


Танқидчига

Яна танқидчининг ҳузуридаман,

Яна ўша сўзлар, такрор, ҳар кунги...

“Шеърларингиз заиф, ижодингиз ғўр,

Кўпроқ ўқинг ука, ўртоқ Пушкинни”.

Икки, уч.., бор келдим, ҳамон ўша сўз,

Ҳатто ёдлаб олдим “ўртоқ Пушкинни”.

Кўз ойнагин секин кўтариб, дер у:

“ Кўпроқ ўқинг, ахир, ўртоқ Пушкинни”

Ниҳоят, тоқатим тоқ бўлиб, бир кун

Пушкин шеърларидан тутқиздим бирин.

“Аттанг,- дейди менга,- шеърингиз кўп хом,

Ўрганиш керак-дер- Пушкиннинг сирин”.

Абдулла Орипов

САГУ студенти.

Онамга

Бу қўшиқни ёзган бир менмас,

Деёлмайман: - Сенинг ҳиссанг кам.

Онажоним, оқ сутинг билан

Қалбга кирган сенинг алланг ҳам.

Шунинг учун ёзган шеъримнинг

Истиқболи равшан, барқарор.

Чунки унга фарзанд иқболи,

Ва онанинг ҳарорати ёр.

А. Орипов.


Arxiv
bottom of page