"Шоирнинг туғилиши"

 

 

Севгисиз одам

 

Қулоқ солинг менга яхши қиз, бироз

Дилимни очмоқчи бўлаяпман сизга.

Тунов кун бир дўстим мени дабдуруст,

Айблади севгисизликда.

Бехабар эмишман муҳаббатдан мен,

Қалбимда ишқ эмас бор эмиш илон.

Исбот: қизлар билан юрмас эмишман,

Ўпишмас эмишман ҳаркимлар билан.

Етмасмиди менга қалбдаги тўлқин,

Етмасмиди ўзи шунча шодлик, ғам.

Кул босган оташни қўзғадинг нечун,

Севги керакмиди сенга, дўстгинам.

Севаман, тинч оқшом-юлдузли тунни,

Севаман, сайраса қушлар бетартиб.

Севаман оромни, сўронни лекин

Мен уни севардим булардан ортиқ.

Хуруж айлаганда бедаво фироқ,

Аччиқ алам ичра ёнсам тутоқиб.

Ўлимни жонимдан севаман, бироқ

Мен уни севардим ўлимдан ортиқ.

Аммо ҳаёт оқар ўз билишича,

Ўзганинг юраги сенга бўйсунмас.

Севсанг-у,

Севсанг-у

Севилмасанг гар,

Бундан қайғулироқ қайғу топилмас.

Нима керак менга ишқ-муҳаббатни,

Энди бошқалардан талаб айламоқ.

Муносибдир ростдан ишқсиз хилватни

Менинг номим билан нисбат айламоқ.

Яхши қиз, хаёлга толдингиз нечун,

Нечун кўз ёшингиз томди йўлимга.

Севгисиз одамга ачинмоқ нечун,

Кўз ёш йўл тополмас менинг дилимга.

Хайр, энди чиқай.

Ойдин кўчадан

Эшитилса агар бир ёлғиз қадам

Ажабланманг, асти, у сизга таниш

Севгисиз одам!

 

Абдулла Орипов

Тошкент, САГУ

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload