Жавоб


Уйга кирдим. Не ҳол, вароқлар ёзиқ

Шамол деразамни очиб кетибди,

Битик қоғозларни титиб аёвсиз

Ҳам уни ҳар томон сочиб кетибди...

Шамоллар!...

Ҳазилинг бу уйдан жавобсиз кетмас

Демасман: “Қоғозни учиролмайсан”:

Ҳар қанча уринма, йўқ, кучинг етмас

Сатрни ўрнидан кўчиролмайсан!

***

Кўзимдан нур кетса, йиллар шамоли

Учириб кетсалар киприкларимни...

Йўқ, йўқ! Эзгу ишнинг йўқдир малоли.

Шеърим! Сенга бердим тирик боримни.

А. Орипов

1960 Июнь-Август


Arxiv