

СОҒУНИЙ
Туркий дунёмизда тенгсиз аллома,
Адолат йўлида курашчи, ботир.
Гарчи қўлда қалам, бошда амома,
Сизни қуршаб ўтди фақат хавотир. Шўрлик халқ қай замон бўларкан озод,
Бўларми унинг ҳам туғи, давлати.
Босқинчи зотларни титратди бот-бот,
Соғуний домланинг ўтли даъвати. Бу сиймо неларга келмади тўқнаш,
Изма-из юрарди ажал муқаррар.
Табобат илмида Синога ўхшаш,
Тафаккур бобида Беруний қадар. Ярадор бўлди-ю йиқилмади у,
Пинҳон наъра тортди бамисли арслон.
Пайғамбар каломи


ШЕЪРИЯТ
Шундай шарт қўйдилар менга бир замон:
Омонлик истасанг шеър ёзма фақат.
Ажабо, ўзлари таслим қилиб жон,
Бугун ер қаърига сингмиш бешафқат. Гоҳ ўйлаб қоламан, киммиз ўзи биз,
Соҳиби давронми, фалакнинг қули?
Ўзга забонларга чўкмасдан ҳам тиз,
Барпо бўлганди-ку ўзбекнинг тили. Алишер эллик йил дўконни очиб,
Қулфи калит қилиб кетганмикин ё.
Саройда шеърият дурларин сочиб,
Адо қилганмикан ёки Бойқаро. Эл-юртнинг қалбида пинҳон оҳу зор
Шеър бўлиб ўзидан бергайдир хабар.


БУЮКЛИК ҲАҚИДА
Менинг бир дўстим бор, соддадек гўё,
Кўринган одамни буюксан, дейди.
Лекин ўзини ҳам унутмас асло,
Буюкман, дейди. Буюклик аталган бу кибор туйғу
Оташин даъватга кўпроқ ярайди.
Бирор наф топдингми сен ундан, ёҳу,
Ерга қарайди. Буюклик кўринмас ҳар вақт, ҳар фурсат,
Гарчи сен у ҳақда тинмай сўзлайсан.
Энг аввал, ҳурматли зотларни кўрсат,
Буюкларни кейин излайсан. 28.06.2015 BUYUKLIK HAQIDA Mening bir do’stim bor, soddadek go’yo,
Ko’ringan odamni buyuksan, deydi.
Lek


ГУЛХАНИЙ
Гулханий ўлиб кетиб жуда ёмон иш бўлди,
“Зарбулмасал” аҳли-ку етим қолди бутунлай.
Сўз санъати ажнабий жонзотлар билан тўлди,
Гулханийни менсимай қўйганлар ҳам бирталай. Қайсидир маҳаллада анжуман бўлди катта,
Мавзуси ғоят жиддий: “Гапирарми ҳайвонлар”.
Бир тўп олим даъвосин маъқуллади, албатта,
Айнан “Зарбулмасал”дан келтиришиб баёнлар. Бир гуруҳи гапида турди лекин устивор,
Чинакам фаннинг кучи кўтарди яна ялов!
Улар деди: масалан, гапирмас бирор тулпор,
Мушукнинг


КЎПЧИЛИК
Қанча шарқ шоири йиғлаб ёзди шеър,
Турфа маъно берар ҳар битта сўзи.
Фурқат карвонимдан адашганман, дер,
Аслида, адашган карвоннинг ўзи. Буюк Брунони ёқдилар ўтда,
Қуёшни марказдир дегани учун.
Миллионлаб насорон боқди сукутда,
Инсон рад этганди илмнинг кучин. Ўрис Сахаровни ўртага олиб,
Хўрлади, улуғ зот кўтармади бош.
Во ажаб, ҳаммани ҳайратга солиб,
Ўзбек аёли ҳам отиб қолди тош. Менинг кўпчилигим, сендан айланай,
Сени жаҳонгирлар судрашган узоқ.
Орангда яшаган


АБАДИЙ СОЯ
Менинг бир одамим, яъни соям бор,
Юради эргашиб, мудом изма-из.
Кўриниши оддий, ҳатто ҳокисор,
Лекин гапирмайди, айтмас бирор сўз. Қачон бирор жойга борсам мабодо,
Буни дафтарида қайд қилиб қўяр.
Тўю ҳашамда ҳам эргашар ҳатто,
Пастда қолиб кетса, қовоғин уяр. Менинг бир одамим, яъни соям бор,
Унинг кимлигини асло билмасман.
Балки бекорчидир, балки ҳаваскор,
Лекин кузатади, шубҳа қилмасман. Бир китоб ўқидим ғаройиб, ажаб,
Номи ҳам қадимий: "Зиндон ва Соқчи".
Қайсиди


КЕКСА ЖАНГЧИЛАР
(22 июнь 1941 йил) Кекса жангчиларнинг орияти бор,
Уларга баланддан қараманг зинҳор.
У оғир йилларни сўрашдан кўра,
Меҳру ишончига бўлинг сазовор. 21.06.2015 KEKSA JANGCHILAR (22 iyun` 1941 yil) Keksa jangchilarning oriyati bor,
Ularga balanddan qaramang zinhor.
U og’ir yillarni so’rashdan ko’ra,
Mehru ishonchiga bo’ling sazovor.


НЕТГАЙСАН
Нодўст кимсаларга қучоғинг очиб,
Бегона юртларда тўйлаб нетгайсан.
Тиконли ерларга қадаминг босиб,
Чаманзор экан деб куйлаб нетгайсан. Тенгсиз бойлик эрур Ватаннинг бори,
Дарёси ҳаётдир, қумлоғи дори.
Агар қиз кўринса қўшнининг ёри,
Девордан беҳуда бўйлаб нетгайсан. Ростгўйни изладим шавқларга тўлиб,
Топганда қувондим, топмасам сўлиб...
Тўғрилик турганда шармисор бўлиб,
Ёлғон-яшиқларни сўйлаб нетгайсан. Сенга таништирай дунёни бирров,
Ҳали из тушмаган у тонгги қиров


ЭНГ ОДДИЙ МАСЛАҲАТ
Кулги бор даврадан айлагин ҳазар,
Ҳазил-мутойиба ғоятда зарар.
Доим қовоқ солиб, сирли зотдай юр,
Амалдор бўлмасанг – менман жавобгар. 10.06.2015 ENG ODDIY MASLAHAT Kulgi bor davradan aylagin hazar,
Hazil-mutoyiba g’oyatda zarar.
Doim qovoq solib, sirli zotday yur,
Amaldor bo’lmasang – menman javobgar. 10.06.2015


ТАБИБ
Табиб дер: икки дардни
Даволайман ҳар маҳал.
Бири – темираткидир,
Иккинчиси қўтир кал. Энг аввал юқтирингиз,
Чунки мен кузатаман.
Бир йилга етказмасдан
Албатта тузатаман. 16.06.2015 TABIB Tabib der: ikki dardni
Davolayman har mahal.
Biri – temiratkidir,
Ikkinchisi qo’tir kal.
Eng avval yuqtiringiz,
Chunki men kuzataman.
Bir yilga yetkazmasdan
Albatta tuzataman. 16.06.2015