

РАНГБАРАНГЛИК
Заминга баробар кулфати, бахти, Мажнун тол ёнида заққум дарахти. Caҳролар белибос, ўрмонлар башанг, Делфиннинг ҳамроҳи одамхўр наҳанг. Шодлик бир томонда, бир томонда ғам, Икки хил балодир сув билан ўт ҳам. Лекин қозонда сув, тагида чўғдир, Бирови бўлмаса таом ҳам йўқдир. Яхшилар бор жойда ёмон ҳам мавжуд, Бу-қадим боболар қолдирган ўгит. Мен ҳам ўз фикримни айтай якунда: Қайсига мансубсан -ҳамма гап шунда! А.Қ.Ш. Хьюстон. 27.09.2015


ТЕНГЛИК
Қачон бойваччалар бу ҳолни англар: Рақиби бўлолмас аҳволи танглар. Арслон чиқмас сира сичқон овига, Унга ярашади фил билан жанглар. А.Қ.Ш. Хьюстон. 27.09.2015


ЁР ВА АҒЁР
Шьер кимга аталган? -сўрайсан такрор, Жавобим мана бу, унутма зинҳор: Қара, рўпарангда турибди борлиқ, У сенга ёр эрур ва ёки ағёр. А.Қ.Ш. Хьюстон. 27.09.2015


МЎМИЁ
Ажиб ҳол юз бергай, Тириклай туриб, Мўмиё нусхамни яратдирсам гар. Амал кресломда ўша ўтириб, Бир кун иш юритса, оқшомга қадар. Арзагўй дод солиб келса, барибир, Мендан садо чиқмас, сўзлайди ўзи. Ёрдамчим тушунмас, англамас не сир, Чунки тик боқмаган ҳеч қачон кўзи. Эҳтимол, бекорчи қулоқни излаб, Олдингга бир олим киргай шу куни. Узун маърузасин ўқийди бўзлаб, Жимгина тинглайди мўмиё уни. Кассир қиз кутишдан чарчади охир, Тирқишдан мўралар сенга атайин. Сўнгра бош чайқайди:


ШИКОЯТЧИ ҲАНГОМАСИ
У миршабхонага қилар қўнғироқ: -Жиноят юз берди, чорасин кўринг. Ўзим санаб чиқдим, эрта тонгданоқ Битта товуғим йўқ, топтириб беринг. Ишлаган одамнинг иши кўп, мана Товуқ масаласи очиқдир ҳамон. Ҳафта ҳам ўтмасдан, сим қоқар яна: -Итим ғойиб бўлди, нетай, миршабжон. У шеърлар тўқирди отарчи учун, Талантинг йуқ, -дебди юзига биров. -Ох, менинг талантим йўқолди бугун! Ўша идорага сим қоқар дарров. Кимлардир уни деб доим овора, У ҳам чарчамасди, билмасди тиним. Бир кун ўзи келд


ИНСОН ШАРАФИ
Эскирган ковушни ёки жандани Қайга ташласанг ҳам, нима фарқи бор. Тупроққа жо бўлган марҳум бандани Мармартош маҳлиё этмоғи душвор. Юксак cағана-ю безаклар бари Азадор бир зотнинг ҳиммати холос. Балхда қаровсиздир Беруний қабри, Бу айни нодонлик - жаҳолатга хос. Замин фарзандидир, шубҳасиз, Инсон, Ғоялар меваси эмасдир асло. Ғаними чоҳ қазса унга ҳар бир он, Дўстлари бошига кўтаргай аммо. Ва лекин холислик мудом омонат, Ўзини ҳакам дер салла, бесалла. Бандаси Аллоҳга ёлворар


ТОЙЧОҚ ВА ЎҒЛОН
Тойчоғингни авайлагин, Азиз йилқибон, У тулпорга айланади, Вақт ўтиб ҳали. Минглаб одам оёғига Қалқар бегумон, Майдонларда келбатини Кўрган маҳали. Ота, сен ҳам дуолар қил Ўғлонинг учун, Боланг балки ўспириндир, Балки жуда ёш. Эҳтимол, у юрт сўрайди, Улғайиб бир кун, Валлоҳ, сенинг ўзингга ҳам Бўлғусидир бош. А.Қ.Ш. Хьюстон. 23.09.2015


КИЙИК ВА ТОШБАҚА
Тирикликнинг сирлари кўп, Кузатсанг агар, Тоқат билмас, бу дунёга Келганда инсон. Бешикда ҳам тинч ётмайди, Ғоятда ўжар, Кийик каби сакрайди сўнг, Толмас, чопағон. Йиллар ўтиб, охирлайди Фоний бу дунё, Инсон учун жаннатлардан Асло кам эмас. У дунё гар чорлаб қолса, Эшитмас гўё, Тошбақадек имиллайди, Боргиси келмас. А.Қ.Ш. Хьюстон. 23.09.2015


КОШКИ
КОШКИ Ёшларга Сен ёшсан, эртанги кунингга боқай, Дарё кеч, саҳро кез, довонлар ошки. Қараб юрар эдим ортимга токай, Сенинг камолингни кўрсайдим, кошки. Афсус, равон эмас бу мубҳам йўллар, Ҳар бир қадамингда шунчалар тошки. Топтаб ташлангандир ўнг билан сўллар, Сенинг камолингни кўрсайдим, кошки. Истеъдод олдида паст тушар осмон, Коинот ўз сирин айлагай фошки. Юксак парвозингга келтиргум имон, Сенинг камолингни кўрсайдим, кошки. Олдда кутиб турар давраи сарвар, Тафаккур то аба


МУАЗЗАМЛИК
Улуғ дарё билан қўйсанг баробар, Айтилмас, мана бу муаззам ариқ. Баҳайбат фил турса ёнида агар, Муаззам чумоли дейилмас, аниқ. Муаззам шоирдир Фирдавсий ҳамон, “Шоҳнома” оламда тенги йўқдир, бас. Қанчалик чиройли бўлмасин дўкон, Колизей сингари муаззам эмас. Магар чиқиб қолса бирор ҳаваскор, Муаззам даҳо, деб ёзар хабарчи. Ёлғоннинг наҳотки жозибаси бор, Чойхона паловга қўйилмас жарчи. Ўзбек муҳтож эмас ўтрикка, аммо Жаҳон минбарида ўқий олур дарс. Киминг бор, деганда бировда