***


Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири отамиз Абдулла Орипов шеърияти мухлисларига, бизнинг беадад ғамимизга шерик бўлган дарддошларимизга ва барча таъзия билдирган инсонларга ассалому алайкум! Падари бузрукворимизнинг вафоти муносабати билан бизга ҳамдардлик билдирган таъзияларингиз ва хотирлаб ёзган марсияларингиз учун раҳмат.

Отамизни ўзининг меҳри ва дуоси билан қўллаб келган она халқимизга, охирги йилларда соғлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда беминнат кўмаги учун, энг аввало, Ўзбекистон ҳукуматига, шахсан Шавкат Миромонович Мирзиёевга, даволанишда ўз вақтида етарли моддий ёрдами учун Лола ва Тимур Тиллаевлар оиласига, мамлакатимиз шифокорларига ҳамда Истанбулдаги Сема клиникасининг шифокорлари Илёс Акдемир, Жўшқун Шахин, Ҳусайн ва Фатма Фиданларга, истанбуллик биродарларимиз Маҳмуд Бал, Аҳмет Палабижак, Гурхан Гулжан ва Нуриддинбейларга, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консули Аброр Ғуломовга, Хьюстондаги MD Anderson Cancer Center клиникаси шифокорларига, жумладан Пол Корнга, бизнинг оғир кунимизда ёнимизда турган Техасдаги ҳамюртларимиз ака-ука Худоёр ва Шаҳриёр Ортиқовларга, Асқарали Каримовга, АҚШдаги консулимиз Сирожиддин Яхшиликовга, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг Нью Йоркдаги ваколатхонаси бошлиғи Руслан Фидоийларга оиламиз номидан чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Абдулла Орипов оиласи


Arxiv