

Ҳаёт фалсафаси
Бўрон! Янада кучлироқ гурласин бўрон. М. Горький Соҳилда турардим. Сувдан хаёлан Дартгаш юрагимга тилардим дармон. Бир нопок кимсанинг кирдикоридан Аламлар зиёда, дил эди хуфтон... У мудҳиш ниятин тутиб қалбида, Сиртига қунт билан берди оройиш. Амалбахш назардан ўтмоқ қасдида Активлик ўйинин этди намойиш. Каттанинг олдида, топса баҳона, Шахсий садоқатин айлади зоҳир. Бирда совға берди, бирда – тўёна, Нобакорнинг дилин овлади охир. Ўлкада интизом сусайган замон Омад кулиб боқ