

Жавоб
Уйга кирдим. Не ҳол, вароқлар ёзиқ Шамол деразамни очиб кетибди, Битик қоғозларни титиб аёвсиз Ҳам уни ҳар томон сочиб кетибди... Шамоллар!... Ҳазилинг бу уйдан жавобсиз кетмас Демасман: “Қоғозни учиролмайсан”: Ҳар қанча уринма, йўқ, кучинг етмас Сатрни ўрнидан кўчиролмайсан! *** Кўзимдан нур кетса, йиллар шамоли Учириб кетсалар киприкларимни... Йўқ, йўқ! Эзгу ишнинг йўқдир малоли. Шеърим! Сенга бердим тирик боримни. А. Орипов 1960 Июнь-Август


Ўлкам
Гоҳо гулдор кўйлакда кўрдим, Оқ шойига ўралдинг гоҳо. Бир умрлик мафтунинг бўлдим, Сен ўзингсан севганим танҳо. Тўрт фасл ҳам либоси кўркам, Севимли қиз кабисан, ўлкам. А.Орипов 1960 йил.


Тонг
Қуёш билан туриб эрта тонг, Шабнам билан ювдим юзимни. Жозибага, гўзаликка бой – Тонгга ҳамроҳ сездим ўзимни. Шунда сени дилбар ёшлигим, Тонгсан дедим чиройда тенгсиз. Саодатга, мазмунга ошно, Сен қалбдаги ижод, жўшқин ҳис. Ҳой оппоқ тонг, латофатли тонг, Сен гулшанга гул бўлиб қўндинг. Хур ёшлигим, нурли ёшлигим, Сен умримни мазмунга кўмдинг. А.Орипов 1959 йил