

ЯНГИ ЙИЛ
Меҳру муҳаббатга ташна кўнгилни Ҳатто дақиқалар айлар экан зор. Бир ўзим билурман, ҳар янги йилни Қанчалик кутганман бўлиб интизор. Ундан омонликни кутдим аввало, Сўнгра осойишта онларни кутдим. Бир қултум сув билан бир ютум ҳаво, Тандирдан узилган нонларни кутдим. Кутдим, набиралар бўлишсин, деб жам, Ҳар бирин лабида табассум қалқсин. Ёғсин оппоқ қор ҳам гупиллаб шу дам, Қишнинг қуёши ҳам ялтираб балқсин. Қўни қўшнилару дўсту биродар Бир-бирин қутласин қувончга тўлиб. Кекса-


ТОШ КИЙИК
Минг бора ўтганмиз шу довон оша,
Ёш эдик, соғ эдик – йигитлик замон.
Гоҳ севги бошларди, гоҳи томоша,
Бетакрор Фарғона водийси томон. У пайтлар дилимга яқин эдинг сен,
Ҳатто тоғу тошинг хуш, дилдор эди.
Ҳар ҳолда, Отабек эмас эдим мен,
Менда на Кумушу Зайнаб бор эди. Қуёш чарақларди кўкда барқ уриб,
Фаромуш айлардик тор гўшаларни.
Бу жойда – Тош кийик пойида туриб,
Бўшатдик қанчалаб май шишаларни. Теграда водийлар ястанган буюк,
Мен бошқа ҳолатдан шод эдим лекин.
Ҳ


АДОЛАТ
Менинг битта армоним бор, Кимлигинг билмай, Сен ҳақингда чиқармасин биров хулоса. Лекин юзсиз рақибларинг андиша қилмай, Титкилайди таржимаи ҳолингни роса. Кўзи очиқ ҳар нарсани албатта кўрар, Ажратолмай қолар гоҳо руҳ ва жисмни. Бир қарасанг, шайтонлар ҳам кўтариб юрар, Ота-онанг Абдулла деб қўйган исмни. Ташна чоғинг, намакобни узатса тақдир, Дейсан, ушбу ишорада маъно бор, катта. Балки сувни ичолмассан, лекин барибир, Шукроналар айтмоғинг шарт дилдан, албатта. Бу дунёга ке


ЗАМОНАВИЙ ҲИКМАТ
Мана бу гапимни тингла, биродар, Мазмуни соғлиққа келгай баробар. Билгил, алам қилар, касалдан эмас, Ичилган доридан ўлиб кетсанг гар. 4.12.2015