

ВАТАНИМ
Ҳар бир уйда айғоқчи,
Ҳар қадамда искович,
Одамни кўрса қочар,
Бедовларинг ҳуркович.
Ошингга заҳар солди,
Ғанимларинг бир ҳовуч,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди. Нон бермайди ва лекин
Нон еганни ўлдирар,
Ўсиб турган ниҳолни
Аёз каби сўлдирар.
Бозор бормай қўйнингни
Пуч ёнғоққа тўлдирар,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди. Ҳар кўчада минг миршаб,
Ҳар гўшада авахта,