

Шарқ туни
Севаман, сеҳрли шарқ туни, сенинг Ажиб жозибага бой оғушингни. Ҳофиз шеъри каби билмасдан тиним Қора кокилингнинг тўлғонишини. О, нақадар буюк уйган тоғларинг О, нақадар гўзал сендаги виқор. Ҳам, тоғлар ортида мусулмон қизинг Нозик қўлларида айланар тумор. Тоғ қадар буюксан сеҳргар кеча Тоғ қадар жодулар, тилсимларга бой. Кўҳи Бадахшондан Кўҳи Қофгача Бир зум учар отлар – тун, сенга чирой. О, тоғлар ортида қопқора қуюн Жину алвастилар бўлиб унда жам. Ердаги пайғамбар умматлар


"Шоирнинг туғилиши"
Севгисиз одам Қулоқ солинг менга яхши қиз, бироз Дилимни очмоқчи бўлаяпман сизга. Тунов кун бир дўстим мени дабдуруст, Айблади севгисизликда. Бехабар эмишман муҳаббатдан мен, Қалбимда ишқ эмас бор эмиш илон. Исбот: қизлар билан юрмас эмишман, Ўпишмас эмишман ҳаркимлар билан. Етмасмиди менга қалбдаги тўлқин, Етмасмиди ўзи шунча шодлик, ғам. Кул босган оташни қўзғадинг нечун, Севги керакмиди сенга, дўстгинам. Севаман, тинч оқшом-юлдузли тунни, Севаман, сайраса қушлар бетартиб.

"Шоирнинг туғилиши"
Танқидчига Яна танқидчининг ҳузуридаман, Яна ўша сўзлар, такрор, ҳар кунги... “Шеърларингиз заиф, ижодингиз ғўр, Кўпроқ ўқинг ука, ўртоқ Пушкинни”. Икки, уч.., бор келдим, ҳамон ўша сўз, Ҳатто ёдлаб олдим “ўртоқ Пушкинни”. Кўз ойнагин секин кўтариб, дер у: “ Кўпроқ ўқинг, ахир, ўртоқ Пушкинни” Ниҳоят, тоқатим тоқ бўлиб, бир кун Пушкин шеърларидан тутқиздим бирин. “Аттанг,- дейди менга,- шеърингиз кўп хом, Ўрганиш керак-дер- Пушкиннинг сирин”. Абдулла Орипов САГУ студенти. Она


"Шоирнинг Туғилиши"
Азиз китобхон, Ушбу шеърлар биринчи марта эълон қилинаяпти. 1958-65 йиллар орасида ёзилган. Абдулла ака шу йилларда ёзган шеърларини “Шоирнинг туғилиши” номи билан китоб чиқаришни ният қилган эканлар. 1965 йилда нашр этилган илк китоби, “Митти Юлдуз” га киритилган шеърлар эса қисман улар орасидан танлаб олинган. Рафиқаси, Ҳанифа Орипова. Жавоб Уйга кирдим. Не ҳол, вароқлар ёзиқ Шамол деразамни очиб кетибди, Битик қоғозларни титиб аёвсиз Ҳам уни ҳар томон сочиб кетибди...