

ТАРОЗИ
Тонгда айвонингга чиқасан яйраб, Тарбият қиласан жисму жонингни. Тинчлик деган бир қуш тепангда сайраб, Қўриқлаб туради хонадонингни. Ҳолбуки, эллар бор, қирқ йилдан буён, Мотам либосини ечган эмасдир. Ҳар зум фалокатга маҳкумдир инсон, Тинчлик деган сўз ҳам, демак, абасдир. Ювиниб, тараниб жўнайсан ишга, Кундалик юмушни ўйлайсан фақат. Ўрганиб қолгансан сокин турмушга, Ёнингдан оқади осойишта вақт. Ҳолбуки, дунёда шундай жойлар бор, Текшириб кўради пайпоғинггача. Кимлигинг с


ҲАЁТГА МУҲАББАТ
Сендан узоқлашиб бораман тун-кун,
Балки бир қадамдир, балки бир, ярим.
Фанонинг бағрига сингаман беун,
Пайқамас ғанимлар, билмас дўстларим. Шамоллар қайдан ҳам бўлсин хабардор,
Мен ахир сафарга отланган банда.
Қушлар давра қурар тепамда такрор,
Томоша қилишар, ҳеч бўлмаганда. Қўл чўзса етгудек юлдузларим ҳам,
Сезишмас ўрнимдан кўчганлигимни.
Бир умр уларга бўлсам-да ҳамдам,
Энди-чи, ногаҳон ўчганлигимни. Умрнинг поёнин англайсан, бироқ
Уни кўриб туриш оғирдир фақат.


БОЗОР
Ўйиндан бўшамайди одатда бола зоти, Ҳовлимизда у кун ҳам қувонч шамолдай елди. Дарвозадан югуриб чиқдик ўша заҳоти, - Отам бозордан келди, отам бозордан келди. Хуржунни тортқилаймиз, жим турар қирчанғи от, Таралар болаларнинг қий-чувлари ҳовлига. Бу- хўрозқанд, бу- пашмак, буниси эса новвот, Парво қилмайди ҳеч ким саратоннинг ҳоврига. Отам секин елпинар, пешона терин артиб, Бизларнинг ташвишимиз чарчатганди бегумон. Ҳар бозорда ҳар қайда бор эрур шундай тартиб, Албатта, уйими


БАРДОШ
Мудом чаппор уриб учган қалдирғоч, Қишу ёз уйимдан кетма, ором ол. Мен сенга тегмасман, яйраб бола оч, Фақат қанотларинг менга берақол. Мусича ин қурган хонадонимда, Хеч кимдан чўчимас, шунчалар ёввош. Хай қушим, фазилат бўлса қонимда, Мўминлигинг билан айлай айирбош. Осмон-фалакларнинг эгаси бургут, Бир умр шаҳдингга қилганман ҳавас. Ўша армонимни эсла, ёдда тут, Менга шижоатинг ҳадя қил бир пас. Қушлар жам бўлишар, пасайиб осмон, Ерга қарай-қарай, чуғурлашиб дер: - Барча хи