

ҲАЁТ ИБРАТЛАРИ
Кўчадан келдиму ҳовлимда ногоҳ,
Ари уясига бошимни тиқдим.
Қайси кун, жарчи қуш қилса ҳам огоҳ,
Қашқир тўдасига бирдан йўлиқдим. Ёз пайти сафарга чиқиб бир замон,
Дафъатан тушганман қишнинг забтига.
Аёзда йўл босдим, эгнимда чопон,
Бироқ дучор бўлдим ёзнинг тафтига. Жаннатни кўрай деб, мен шўрим қуриб,
Қанча синовларга айладим бардош.
Ва лекин дунёдан кетмасдан туриб,
Дўзах аҳли билан бўлдим даврадош. Ахир эзгуликка тиккандим-ку кўз,
Дилимда яшарди улуғ ибодат.
Бар


ТОИФАЛАР
Сизга баб-баробар ёқмасман сўзсиз,
Гарчи шеър ёзаман ёқмоқ қасдида.
Бирингиз нарвоннинг тепасидасиз,
Иккинчингиз эса унинг пастида. Бир жойдан чиқмаган фикрингиз асло,
Бирингиз тегирмон, иккинчингиз дон.
Мен-чи, тегирмончи кимсаман гўё,
Гапим уқдиролмай, ўртада сарсон. Бирингизга ёқар офтобли кунлар,
Бирингиз ёмғирли кунга ошиқсиз.
Бирингизда мудом ҳасратли унлар,
Бошқангиз ҳамиша кўнгли очиқсиз. Сиз шайдо ва лекин фарқингиз анча,
Дидингиз турлидир, ҳатто қоришиқ.


ОСТОНА
Ватан остонадан бошланар, болам, Буни рад этолмас бирорта одам. Бироқ билмасдирсан, шул остонадан Гоҳо бошланади мусофирлик ҳам. ЖУМБОҚ Қадим донишмандлар демишлар бундоқ:
– Уч одамнинг бири Хизр эрур, боқ.
Мен-ку ишонаман, Хизрдир бири,
Қолган иккови ким? Буниси жумбоқ. ҚАРЗ Дилингга жойлаб ол ушбу каломни:
Вақтида узиб қўй қарзу саломни.
Токи, ажринг сўраб боланг бир умр –
Етаклаб юрмасин домла Имомни. ҲАҚИҚАТ Дедилар: – Аё, пир, айлагил шафқат,
Ҳақиқат бормикин, рос


ТАВАЛЛО
Ўқинг Анвар қори, ўқинг, биродар,
Муқаддас Қуръоннинг оятларидан.
Руҳимга тинимсиз ёғдулар ёғар,
Чексиз самовотнинг қаватларидан. Ўқинг “Фотиҳа”ни, ўқинг “Ёсин”ни,
Тавба эшиклари очилсинлар ланг.
Тазарру деб билинг кўзда ёшимни,
Ўқинг, барчамизга шафоат тиланг. Ўқинг, бор гуноҳлар буткул тўкилсин,
Аршгача юксалсин савобнинг ҳадди.
Ўқинг ёвузликнинг бели букилсин,
Токи эзгуликнинг рост бўлсин қадди. Инсонни минг йиллар жаҳолатидан
Аслига қайтарган иймон-ку ахир.
Ўқи


ШАРҚ ҚИСМАТИ
Шарқликман,
Эмасман йўлидан озган,
Санъатга ўрайман айтар сўзимни.
Тагор ҳинду бўлиб мадҳиям ёзган,
Мулла Тўйчи айтган “Қора кўзим”ни. Кашфиёт қилай, деб уринмай ҳарчанд,
Йўлимни муттасил тўсди хурофот.
Фикрим коинотни қучса ҳам гарчанд,
Мудом ҳамроҳ бўлди ароба-ю от. Мен ҳатто қуёшнинг ҳидини сездим,
Юлдузлар ифорин туйдим бехато.
Гар севсам, Карбало даштида кездим,
Кирди тушларимга Тожмаҳал танҳо. Бошқалар яратди, мен эса тун-кун,
Унга мафтунликдан айламадим ор.