

Abdulla Oripov She’rlarining Tarjimada Aks-Sadosi
МЕНГА ХУШ ХАБАР АЙТ.... Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам… Дарду машаққатлар ўтгайдир бари, Ўксима, оёққа тургайсан, деб айт. Умрингнинг фараҳбахш, тотли онлари Ҳали олдиндадир, кўргайсан деб айт. Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам... Дўстларинг бордир-ку ҳали дунёда, Сени кулфатларда қолдирмас деб айт. Ёвузлик бўлса ҳам ҳаддин зиёда Сени чангалига олдирмас, деб айт. Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам… Олис муҳаббатинг юрибди дегил. Сарғайган дафтарин варақлаб пинҳон,
























































































