top of page

МЎМИЁ


Ажиб ҳол юз бергай,

Тириклай туриб,

Мўмиё нусхамни яратдирсам гар.

Амал кресломда ўша ўтириб,

Бир кун иш юритса, оқшомга қадар.

Арзагўй дод солиб келса, барибир,

Мендан садо чиқмас, сўзлайди ўзи.

Ёрдамчим тушунмас, англамас не сир,

Чунки тик боқмаган ҳеч қачон кўзи.

Эҳтимол, бекорчи қулоқни излаб,

Олдингга бир олим киргай шу куни.

Узун маърузасин ўқийди бўзлаб,

Жимгина тинглайди мўмиё уни.

Кассир қиз кутишдан чарчади охир,

Тирқишдан мўралар сенга атайин.

Сўнгра бош чайқайди: -Иши кўп оғир,

Қорайиб кетибди шўрлик хўжайин.

Тепадан сўрашди,! - дейди ногаҳон

Котиба эшикдан боққанча қиё.

Мўжиза юз берар хонада шу он:

Жонланиб кетади бирдан мўмиё.

А.Қ.Ш. Хьюстон. 27.09.2015


Arxiv
bottom of page