ЁШЛИК

Йўл четида,
Дарё бўйида,
Турар эдим асо таяниб.
Ҳаёт исин туймоқ ўйида,
Дунёларга боқсам, деб қониб.
Ўша маҳал узоқ- узоқдан
Кўринди- ку бир гуруҳ шодмон.
Келмоқдайди ёшлар у ёқдан,
Ўйин - кулги авжида чунон.
Ўтишдилар, гувоҳдир кўзим,
Мени соғинч туйғуси енгди.
Қолдиммикан туманда ўзим,
Ёки улар туманга сингди.
А. Қ. Ш ХЪЮСТОН 16. 08. 2015