top of page

МЕЪЁР


Инсоннинг қалбида бор шундай туйғу, Ўзгармас милён йил ўтса ҳам лекин. Тупканнинг туби дер ўзга юртни у, Чекка қишлоқлардир Деҳли ё Пекин.

Ўша хорижлик ҳам сени эслаб гоҳ, Жилмайиб қўяди атайин, бот-бот. Дейди: – Одамларни учратдик ногоҳ, Ўша жойларда ҳам бор экан ҳаёт.

Оқиллар меъёрни билганлар ҳар чоқ, Лоф гапни суймаган ҳаддан зиёда. Унутма, биродар, сендан ортиқроқ Мақтанчоқ каслар ҳам кўпдир дунёда.

13.07.2015


Arxiv
bottom of page