

ЎРМОНДАГИ ВОҚЕА
Атаб душманига ёки дўстига,
Бомба ташладилар ўрмон устига. Бироқ у негадир портламай қолди,
Ўрмон ўртасида тошдай жой олди. Ҳайвонлар қизиқиб кела бошлашди,
Аввал ҳадиксираб назар ташлашди. – Бу не? – деб бошини қашлади бўри,
Лол эди арслон ҳам – ҳайвонлар зўри. Ҳеч нени тушунмас айиқ ва сичқон,
Анқайиб туришар қушлар ҳам ғужғон. Ҳидлаб кўришдилар, ялашдилар, бас,
Англаб етдиларки, уни еб бўлмас. Ҳайвонлар тарқалди йиғилган жойдан,
Шўрликлар, бомбани билишсин қайдан?