

ЧУМЧУҚ
Деразамга қўнди бир чумчуқ, Англадимки, унинг қасди йўқ. Чумчуқ фақат чириқлар эди, Ўз тилида гўёки дерди: - Ётавер, эй бечора шоир, Шеърингни ёз ўзингга доир. Биз-чи, сендан қўрқмасмиз асло, Дўқ ур, тош от - қилмасмиз парво. Чунки сенинг қочгандир кучинг, Ҳеч нарсамас ғазабинг, ўчинг. 01.11.2015