top of page

ЯНГИ ТЎРТЛИКЛАР


ТОЛСТОЙ

Сиз улуғ сиймосиз, тенги йўқ даҳо, Бизга ижодингиз ҳамроҳ доимо. Лекин уйдан қочиш режангиз қайда? Менга ўша зарур, Толстой бобо!

07.05.2015

ИНСОН

Бировни мақтасанг, ёлғон, дейдилар, Ўзингни мақтасанг, нодон, дейдилар. Барчани лутф ила тўрга чиқариб, Пойгакда ўтирсанг, инсон, дейдилар.

07.05.2015

МУХЛИС

Балки нотанишсан, балки қариндош, Фикрдош, суҳбатдош, сафардош, йўлдош. Шоирнинг мухлиси бўлмасанг агар, Уни севолмассан, билиб қўй, юртдош.

05.05.2015


Arxiv
bottom of page