top of page

ОРИЯТ


Ер юзин тасмадек олгандир ўраб, Турфа қавмларнинг сафи, қатори. Бир ёнда боёнлар туришар қараб, Ишларин ҳамиша келган барори.

Бир ёнда йўқсиллар тизилган борҳо, Бошқалар сингари яхлит жамоат. Лекин тиланишдан чарчамас асло, Балки шараф эрур бундайин одат.

Учинчи қатор бор, учинчи қатор, Хайру эҳсон кутар, тиз чўка қолмас. Улар ноёб зотлар, орияти бор, Олтин танга узат, барибир, олмас!

07.05.2015


Arxiv
bottom of page