ИЛТИЖО
- Абдулла ОРИПОВ
- May 14, 2015
- 1 min read

Инсонликка ишондим мен ҳам, Гарчи қолдим ёлғиз ва ғариб. Шафқат қилгин, яратган Эгам, Ишончимни олма қайтариб.
Жондан ортиқ севгандим уни, Оҳ, хотира бўлиб қолмагин. Парвардигор, ўша туйғуни Юрагимдан юлиб олмагин.
12.05.2015

























