top of page

ЎЖАР БОЛА


Ажойибдир невара халқи, Хаёлига не келса сўрар. Эринмайди бобо ҳам, балки Шу сабабдан бола хуш кўрар.

Бидирлайди тинмай болакай: – Бобо, буни майлими есам? Бобо дейди: – Шошмагин, ҳай-ҳай, Бу пишмаган ғўра-ку, болам.

Бола энди аразлайди сал: – Ема дейсиз барини, бобо. Буларни мен кўрганман аввал, Тайёрлаган аям мураббо.

Отам эса тинмай шеър ёзар, Бобо, шеърни бўладими еб? Бу дунёда боладай ўжар Ва нодонни бўлмайди топиб.

Хушёр тортар даъфатан бобо, Чимиради ўсиқ қошини. Ўйлаб туриб дейди сўнг: – Аммо Еса бўлар шеърнинг бошини.

23.05.2015


Arxiv
bottom of page