top of page

ОРЗУ


Набираларимга Илм олаётган қоракўз ўғлон, Ҳали сен бўлгайсан минг қўшчига бош. Эртанги кунингни ўйлаган замон, Қувончдан келади кўзларимга ёш.

Ҳали сен элингнинг корига яраб, Тарихда энг тоза сўзлар айтурсан. Эҳтимол, замоннинг зайлига қараб, Юртингга Беруний бўлиб қайтурсан. Балки Сино каби ҳар қайда суюк, Аллома бўлгайсан, ҳалол ҳамда пок. Гарчи дунёмизда зотлар кўп буюк, Лекин доим ноёб илоҳий идрок. Мунис ота - онанг қилгудек фахр, Кўзингда даҳолик уриб турсин барқ. Боболар машъали ўчмаган ахир, Сизга интизордир десам бўлгай Шарқ. Мозий саҳросида кезди аждодлар, Гоҳида ғолибу гоҳи саргардон. Орзу қилар эдик, зора авлодлар, Яна бизлар учун келтирсалар шон. Мудом инсонийлик энг улуғ хислат, Узукка қўйилган ёқут бир кўздек. Десинлар, ўстирган халқингга раҳмат, Десинлар, шу йигит ҳақиқий ўзбек. А Қ Ш, Хьюстон 10.08.2015.


Arxiv
bottom of page