ИНСОН ҲИМОЯСИ

 

 

Техасда бор экан ажиб бир орол,

Одамлар яшаркан бериб қўлга қўл.

Лекин ким камситса уларни, дарҳол

Жарима тўларкан, анчагина мўл.

 

Мен бундоқ қонунни эшитдим илк бор,

Унга бўйсунаркан шоҳ ҳам, гадо ҳам.

Айбдорнинг қутулиб кетмоғи душвор,

Нарёғи, жиноят томон бир қадам.

 

Гоҳ эллар кечмишин оламан ёдга,

Нақадар аянчли, машъум нақадар.

Қайдадир бандалар келиб ҳаётга,

Бир умр камситиш домида яшар.

 

Кўчанинг боласи, тирранча, саёқ,

Ўзини тутади киборларга хос.

Мўйсафид деҳқонни кўрган ондаёқ,

Қишлоқи чол, дея таҳқирлаши рост.

 

Бу иллат ер юзин қопламиш ёмон,

Ҳеч ким парво қилмас бундайин ҳолга.

Улар йўли тушиб Техасга томон,

Келиб кетсайдилар ўша оролга.

 

АҚШ. Техас штати. 11.08.2015 

 

 

Изоҳ: Техас штатининг бир оролида  маҳаллий аҳолини ҳақорат қилган кимса қонун бўйича жуда катта жарима тўлар экан. Муаллиф 

 

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload